Қум бўрони. Ўзбекистоннинг қўшниларида аҳвол қандай?
Бу қизиқ
−
06 Ноябрь 2021
31532Тошкент ҳавосидаги чанг-ғубор миқдори камаймоқда. Ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича онлайн рейтинг маълумотларига кўра, Ўзбекистонга ёпирилган қум бўрони қўшни давлатларга кўчаяётганини кўрсатмоқда.
Реал вақт режимида ўзгариб борувчи сайт маълумотларига кўра, ҳозирда Тошкент ҳавосининг ифлосланиш даражи 280 AQI’га тенг ва бу “ўта носоғлом” дея баҳоланган.
Айни вақтда Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ҳавонинг ифлосланиш даражаси 351 AQI’га етган ва бу “хавфли” деб баҳоланмоқда. Қирғизистоннинг Ўш шаҳри ҳавоси ҳам “хавфли” даражага тушган. У ерда ҳавонинг ифлосланиши 304 AQI’га тушиб кетган.
Маълумот учун, бугун, 6 ноябрь соат 15:00 ҳолатига Тошкент ҳавосининг ифлосланиш даражаси 492 AQI’га тушиб кетганди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 ноябрь куни Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида, жумладан, Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Бухоро вилоятларида кучли шамол эсиб, қумли бўронлар ҳосил бўлди. Кўриш даражаси 500-1000 метргача пасайди. Бунинг оқибатида тупроқнинг жуда қуруқ устки қатлами кўтарилиб, атмосфера ҳавосидаги чанг миқдори белгиланган меъёрдан 30 баробар ошди.
Шамол авж олган маҳалда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасига ўрнатилган ҳавонинг ифлосланишини аниқлаш мосламаси пойтахт ҳавосини “ўта носоғлом”, деб баҳолади.
“Ўзгидромет” кузатувларига кўра, сўнгги 150 йил ичида Ўзбекистонда бундай чангли ғубор ҳодисаси кузатилмаган. Синоптиклар 12 ноябргача мамлакатда ёғингарчилик кутилмаётганини, шу сабабли ҳаводаги чанг яна бир муддат сақланиб қолиши мумкинлигини маълум қилди.
LiveБарчаси