Қўлсиз спортчига қўлсоат совға қилинди (видео)

Спорт

image

Саккиз ёшидан буён икки қўли ампутация қилинган испаниялик параспортчи Рикардо Тен Шотландиянинг Глазго шаҳрида бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлиб, ташкилотчилар совғаси – қўл соати билан тақдирланди.

Тен чемпионат давомида жами 6 та медал ( 3 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза)га эга чиқди. Қўшимча мукофот сифатида ташкилотчилар унга қўл соати совға қилди. Эътиборлиси, Рикордонинг қўллари йўқ. У оғир ногиронлиги бўлган одамлар учун мўлжалланган C1 синфидаги баҳсларда иштирок этди.

Маълумот учун, Тен профессионал парасузувчи (5 та Паралимпия ўйинларида иштирок этган) ҳисобланади. У болалигида юқори вольтли электр тармоғига тегиб кетган, оқибатда иккала қўли ва чап оёғидан айрилган. Бахтсиз ҳодисада спортчи танасининг 75 фоизи куйган.


Мақола муаллифи

Теглар

Паралимпия Рикардо Тен

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made