Бугун Ўзбекистон қишки Паралимпиядаги иштирокини бошлайди

Спорт

−

image

Бугун, 12 март куни Ўзбекистон делегацияси қишки Паралимпия ўйинларидаги иштирокини бошлайди. Пара тоғ чанғиси бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Юлдуз Махмудова Италиянинг Милан ва Кортина-д’Ампеццо шаҳарлари мезбонлигидаги қишки Паралимпиадада стартга чиқади. 

Ўзбекистонлик пара тоғ чанғичиси иштирокидаги гигант-слалом дастури Тошкент вақти билан 13:25 да старт олиши белгиланган.

Паралимпиадада пара тоғ чанғиси бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари – Юлдуз Махмудова ҳамда Фирдавс Худоятов Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилмоқда.

Ҳар иккала спортчи ҳам тўрт йилликнинг энг муҳим қишки Паралимпия ўйинларида гигант-слалом дастурида иштирок этади.

Фирдавс Худоятовнинг чиқиши эртага, 13 март куни бўлиб ўтади.

Маълумот учун, жорий йилнинг 6 март куни расман старт олган XIV қишки Паралимпия ўйинлари жорий йилнинг 15 март кунига қадар Италиянинг М ва Кортина-д’Ампеццо шаҳарларида бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг