Қўллари йўқ ногирон қиз зўрланди

Олам

image

Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида биринчи гуруҳ ногирон қиз зўрланди. Бу ҳақда “24.kg”  хабар берди.

Жорий йилнинг 22 май куни тахминан соат 02:00 ларда 102 хизматига фуқаро А.Ж. унинг 21 ёшли қизи номаълум йигит томонидан зўрланганини маълум қилган. Воқеа жойига Ленин тумани раҳбарияти ва прокуратураси етиб борган.

Хабарга кўра, турар-жой массивларидан бирида қизнинг дугонаси уни алдаб машинага миндирган. Машинадаги йигит эса уни зўрлаган. Манбаларга кўра, қизнинг иккала қўли ҳам йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан Қирғизистон Жиноят кодексининг 154-моддаси (зўрлаш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган суриштирув ва тезкор-қидирув тадбирлари давомида 21 ёшли гумонланувчи ушланиб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда, жабрланувчига суд-тиббий экспертизаси тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон зўрлаш ногирон қиз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг