Қўқонда террористик ташкилот тарафдорлари қамалди (видео)
3-саҳифа
−
07 Ноябрь
7711Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида фаолият олиб борган “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилоти тарафдорларидан иборат жамоа фош этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жамоатнинг 11 нафар аъзоси Қўқон шаҳри ҳамда Ўзбекистон туманида яшовчи, 1980-2000 йиллар оралиғида туғилган фуқаролар бўлиб, улар орасида фармацевтика соҳасида фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамиятда менежер, газ қуйиш шохобчасида бош механик бўлиб ишлаган, шунингдек, хусусий тадбиркорлик, ошпазлик, устачилик, киракашлик билан шуғулланган шахслар ҳам бор.
2021-2023 йиллар давомида ноқонуний гуруҳ аъзолари Қўқон шаҳрида жойлашган чойхоналарда “шанбалик ошлар” ниқоби остида йиғинлар ташкил этиб, унда Абдуллоҳ Зуфар, Содиқ Самарқандий, Яхё Туркистоний ва бошқаларнинг жиҳод ҳамда шаҳидликка, ислом давлати қуришга чорловчи, диний экстремизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган маърузаларини эшитишлари оқибатида динга мутаассибларча берилиб, экстремистик ғояларни қўллаб-қувватлаб келган.
Шунингдек, улар Ўзбекистонда амалда бўлган давлат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга ва “Ҳалифалик” давлати қуришга қаратилган ғояларни, айримлари эса Сурияга ҳижрат қилиш масаласини ўзаро муҳокама қилган.
Бундан ташқари, улардан 2 нафари ўзаро тил бириктириб, ҳозирда Суриядаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилоти фаолиятида иштирок этиб келаётган қўқонлик Жасур исмли шахсга моддий ёрдам бериш мақсадида 2023 йилнинг июль ва август ойларида жами 3000 АҚШ доллари миқдорида пул маблағи юборган. Жамоат аъзолари ўз сафларини кенгайтириш учун йиғинларга бошқа фуқароларни ҳам жалб қилиб, уларнинг онгига экстремистик ғояларни сингдирган. Теlegramʼда ташкил этилган гуруҳда ўзаро маълумотлар алмашиниб, навбатдаги йиғин вақти ва жойи эълон қилиб борилган. Шу билан бирга, улар ҳар 15 кун, 1 ой ичида нима ишларни амалга оширгани бўйича гуруҳ етакчисига ҳисобот берган.
Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг ҳукмига кўра, мазкур ноқонуний гуруҳ аъзолари Жиноят кодексининг 1553 - моддаси (Терроризмни молиялаштириш), 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 2441 - моддаси ( Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) ва 2442 - моддаси (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) билан айбли деб топилиб, уларга нисбатан 6 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда ўзбекистонликларни террорчи ташкилотга ёллаган шахс ушланганди. Айбланувчининг ҳаракатларидан кейин Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 2051-моддаси 1.1-қисми (Террорчилик фаолиятига кўмак кўрсатиш) бўйича иш қўзғатилганди.
LiveБарчаси