Қўқонда психотроп модда савдогарлари ушланди
3-саҳифа
−
08 Ноябрь
1946Қўқон шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Қайд эитилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда шаҳардаги Фурқат кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келган Bestune T 99 русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилганида ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган У.Х. ва бошқаларга тегишли 2 дона полипропилен қопда инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи 1 359 дона “Тропикамид”, 3 360 дона “Регапен” ва 10 дона “Селофен” номли дори воситалари ҳамда 1 дона идишга қуйилган рангсиз суюқлик борлиги аниқланиб, ушбу воситалар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг иккита туманида гиёҳвандлик моддасини сотаётган фуқаролар ушланганди. Маълум қилинишича, ИИБ ходимлари томонидан Жомбой ва Ургут туманида яшовчи икки нафар шахс гашиш гиёҳванд моддасининг ҳар бир граммини 135-140 минг сўмдан сотаётгани ҳақида ахборот олинган. Шундан сўнг жорий йилнинг 23 август куни ИИБ ва ДХХ вилоят бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Жомбой ва Ургут туманида яшовчи икки нафар шахс шартли харидорга 700 грамм гиёҳванд моддани 10 минг долларга сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.