Қуйичирчиқдаги портлаш бўйича жиноят иши очилди

Жамият

image

Аввалроқ, Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани "Сурум" МФЙдаги хонадонда газ тўпланиши натижасида портлаш бўлгани ва 2 киши вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси портлаш тўғрисида қўшимча баёнот берди.

Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Қуйичирчиқ туманида намунали уйларнинг хонадонида газ чақнашидан ҳосил бўлган ёнғин оқибатида 2 нафар фуқаро вафот этганлиги ва 4 нафари тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилганлиги ҳақида хабар берилганди.

Мазкур ҳолат юзасидан кеча, 13 ноябрь куни Қуйичирчиқ тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 207-моддаси (Мансабга совуққонлик билан қараш) 3-қисми "а" банди ва 258-моддаси (Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Қайд этилишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилоятида рўй берган портлашга нима сабаб бўлгани аниқланганди. Шунингдек, Тергов департаменти Тошкент вилоятидаги портлаш бўйича қўшимча тафсилотларни маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш Қуйичирчиқ

Баҳолаганлар

63

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг