Қуйичирчиқдаги портлашнинг янги тафсилотлари маълум бўлди
Жамият
−
12 Ноябрь 2019
8796Аввал хабар берганимиздек, кеча,11 ноябрь куни тахминан соат 08:30 ларда Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Сурум" МФЙ ҳудудида жойлашган, намунали уйларнинг бирида келиб чиққан ёнғин натижасида 2 нафар шахс вафот этган. Ёнғин ис гази сизиб чиқиши сабабли тўпланиб қолган газ аралашмаси портлаши оқибатида келиб чиққан.
Мазкур хонадонда яшовчи 36 ёшли К.Р. ва қайнонаси 65 ёшли Қ.М. ҳодиса жойида вафот этган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.
Шунингдек, портлаш натижасида, К. Р.нинг турмуш ўртоғи 34 ёшли П. Х. ва уч нафар вояга етмаган фарзандлари турли даражадаги куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қуйичирчиқ тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.