Қуддусда америкалик дипломат ўлик ҳолда топилди
Олам
−
05 Март
6669АҚШнинг Исроилдаги элчихонасида ишлаган дипломат Қуддусдаги квартиралардан бирида ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
АҚШнинг Исроилдаги элчихонаси томонидан берилган баёнотда америкалик дипломат Қуддусда вафот этгани, аммо бу шахс АҚШнинг Исроилдаги элчиси эмаслиги тасдиқланди.
"Биз АҚШнинг Қуддусдаги элчихонасининг америкалик ходими ўлганини тасдиқлашимиз мумкин. У АҚШ элчиси эмас. Баҳам кўриш учун бошқа тафсилотлар йўқ", дейди элчихона матбуот котиби.
Америкалик дипломатнинг ўлими сабаблари маълум қилинмаган, бироқ дипломатнинг ўлимида шубҳали ҳеч нарса йўқлиги қайд этилган.
LiveБарчаси