Қуддусда америкалик дипломат ўлик ҳолда топилди
Олам
−
05 Март 2024 8083 1 дақиқа
АҚШнинг Исроилдаги элчихонасида ишлаган дипломат Қуддусдаги квартиралардан бирида ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
АҚШнинг Исроилдаги элчихонаси томонидан берилган баёнотда америкалик дипломат Қуддусда вафот этгани, аммо бу шахс АҚШнинг Исроилдаги элчиси эмаслиги тасдиқланди.
"Биз АҚШнинг Қуддусдаги элчихонасининг америкалик ходими ўлганини тасдиқлашимиз мумкин. У АҚШ элчиси эмас. Баҳам кўриш учун бошқа тафсилотлар йўқ", дейди элчихона матбуот котиби.
Америкалик дипломатнинг ўлими сабаблари маълум қилинмаган, бироқ дипломатнинг ўлимида шубҳали ҳеч нарса йўқлиги қайд этилган.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь