Қримда бир нечта портлаш содир бўлди

Олам

image
0:00
0:00
download

Россия томонидан аннексия қилинган Қрим ғарбидаги Новофедоровка яқинидаги Саки аэродромида содир бўлган портлашлар натижасида бир киши ҳалок бўлди, тўққиз киши, жумладан, икки бола яраланди. Бу ҳақда аннексия қилинган яриморол маҳаллий ҳокимияти маълум қилди.

Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, аэродром ҳудудида бир нечта авиация снарядлари портлаган.

Ҳодиса оқибатида келиб чиққан ёнғин ўчирилган. Портлашлар сабаблари ўрганилмоқда. Россия Федерацияси мудофаа идораси ўқ-дорилар сақланадиган жойда ёнғин содир бўлмаганини маълум қилган. Воқеа жойига тез ёрдам ва санитар авиация машиналари жўнатилган.

Аннексия қилинган Қрим маҳаллий ҳокимияти маълумотларига кўра, аэродромда 30 га яқин одам эвакуация қилинган ва пансионатлар ҳамда меҳмонхоналарга жойлаштирган.

Аэродром периметри атрофи ўраб олинган. Қишлоқ марказидаги кўп қаватли уйларда дераза ва балкон ромлари синган, электр ўчирилган.

Портлашлар кучи марказий майдондаги дўконларга, ҳодиса содир бўлган жойдан бир километр узоқроқда жойлашган Маданият маркази биносига зарар етказган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қрим

Баҳолаганлар

654

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг