Қозондан 700 га яқин ўзбекистонлик автобусларда олиб келинмоқда
Жамият
−
05 Октябрь 2020
5729Россия Федерациясидан Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлганларни Ватанга қайтариш жараёни давом этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигидан QALAMPIR.UZ'га маълум қилинишича, эртага, 6 октябрь куни Қозон шаҳрида қолаётган 700 га яқин ўзбекистонлик олиб келинади.
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Uzautotrans service” корхонаси томонидан 26 сентябрь куни навбатдаги 15 та автобусдан иборат карвон Россия Федерацияси ҳудудидан Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш мақсадида йўлга чиққан эди. Айни дамда ушбу автобуслар Қозон шаҳридан 700 га яқин фуқароларни олиб келмоқда.
Режага мувофиқ автобуслар карвони эртага, 6 октябрь куни Ўзбекистонга кириб келади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 сентябрь куни 15 та автобусдан иборат илк карвон Россия Федерациясининг Қозоғистон билан чегара олди ҳудуди Самара вилоятида тўпланиб қолган фуқароларни Ватанга олиб келиш мақсадида Россияга жўнатилган эди. Режага мувофиқ ушбу автобуслар 27 сентябрь куни 750 нафар фуқароларни Ўзбекистонга олиб келди.
LiveБарчаси