Қозоғистонликларга Маскнинг интернетидан фойдаланишга рухсат берилади

Олам

image

Қозоғистон парламенти Мажилиси (қуйи палатаси) мамлакатда Американинг SpaceX компаниясининг Starlink сунъий йўлдош алоқа технологияларидан фойдаланишни қонунийлаштирадиган тузатишларни иккинчи ўқишда қабул қилди. Мажлис парламент сайтида намойиш этилди.

Алоқа, рақамлаштириш ва ахборот технологиялари соҳасида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича қабул қилинган тузатишлар эндиликда Сенатга юборилади. Янги қонун билан  2026 йилгача геостационар бўлмаган сунъий йўлдошлар (Starlink, OneWeb) ёрдамида алоқа технологияларини жорий этиш бўйича махсус регламент жорий қилинмоқдалар. Тажриба лойиҳасининг ҳуқуқий ва техник режими алоқа соҳасидаги ваколатли орган ва Миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан белгиланади. Бу чекка қишлоқлардаги ижтимоий объектларни интернет билан таъминлаш имконини беради.

Мажлис депутати Екатерина Смишляеванинг айтишича, қонуннинг мақсадларидан бири бундай хизматлардан фойдаланишнинг ҳуқуқий моделидир, чунки SpaceX’дан ташқари ўз сунъий йўлдошлари билан шу каби хизматларни таклиф этувчи бошқа хорижий компаниялар ҳам бор.

Маълумот учун, Starlink – бу америкалик миллиардер Илон Маскнинг SpaceX компанияси томонидан жойлаштирилган глобал сунъий йўлдош тизими бўлиб, унга махсус ускуналар орқали уланиш мумкин. Лойиҳани ишлаб чиқиш 2015 йилда бошланган. Унинг асосий мақсади фойдаланувчиларга чекка ҳудудларда ҳам юқори тезликдаги кенг полосали Интернетга киришни таъминлашдан иборат. Синов прототиплари 2018 йилнинг февралида, 60 та прототипли сунъий йўлдошларнинг биринчи гуруҳи эса 2019 йилнинг май ойида учирилган.

Ўтган йилнинг кузида қозоғистонликлар мамлакатда SpaceX компаниясининг сунъий йўлдош интернетига эга Starlink абонент терминалларидан фойдаланиш ҳамон ноқонуний эканлиги ҳақида огоҳлантирилган. Жисмоний шахслар бунинг учун огоҳлантириш, такрорий қоидабузарлик учун эса 34,5 минг тенге ёки 75 доллар миқдорида жаримага тортилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Илон Маск Starlink

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг