Қозоғистондаги ЙТҲда ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Олам
−
19 Июнь 2019
3939Қозоғистонда юз берган йўл-транспорт ҳодисасида 29 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Кеча, 18 июнь куни Ғарбий Қозоғистон вилоятида маҳаллий вақт билан соат 16:30 да “Уралск-Ақтобе” трассасида ЙТҲ содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида 1988 йил 28 август куни туғилган Ўзбекистон фуқароси М. Р. вафот этган.
Бош консулхона томонидан Қозоғистон Ички ишлар вазирлигининг навбатчи хизматлари ва Ғарбий-Қозоғистон вилоятидаги бўлимлари билан тезкор алоқа ўрнатилган ҳамда марҳум ўзбекистонликнинг қариндошларига тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.