Қозоғистондаги ҳалокат қурбонлари сони 32 нафарга етди
Олам
−
28 Октябрь 2023
6742Костенко конида содир бўлган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 32 нафарга етди, 14 нафар кончини қидириш давом этмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.
“ArselorMittal Temirtau” акциядорлик жамиятига қарашли Костенко конида авария-қутқарув ишларига “Профессионал ҳарбийлаштирилган авария-қутқарув хизматлари” МЧЖ Республика марказий штабининг Қарағанда филиали кон қутқарувчилари жалб этилган.
“Газ ҳолати кузатилмоқда, намуналар олиниб, жасадлар олиб чиқилмоқда. Баъзи нуқталарда углерод оксидининг рухсат этилган концентрацияси ошиб кетади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 28 октябрь куни эрталаб Қозоғистондаги кўмир конида портлаш содир бўлди. Мамлакат Бош прокуратурасига кўра, ҳокимият томонидан кон ёки қурилиш ишларини олиб боришда хавфсизлик қоидаларини бузиш (Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми) моддаси бўйича терговга қадар текширув бошланган.
Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев кондаги портлашдан сўнг, “ArselorMittal Temirtau” билан инвестициявий ҳамкорликни тўхтатишни буюрган. Давлат раҳбари 29 октябрни ҳалокат қурбонлари хотирасига умумхалқ мотам куни деб эълон қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь