Қозоғистонда мотам эълон қилинди
Олам
−
28 Октябрь 2023
13217Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев 29 октябрни Қарағанда вилоятида жойлашган Костенко конидаги ҳалокат қурбонлари хотирасига умумхалқ мотам куни деб эълон қилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
“Қосим-Жомарт Тўқаев фожиа оқибатида ҳалок бўлган кончиларнинг оила аъзолари ва яқинлари билан учрашиб, ҳамдардлик билдирди. Президент кончиларни, шунингдек, жабрланганлар ва ҳалок бўлганларнинг оилаларини қутқариш учун авария ҳолатлари аниқланиб, зарур ёрдам кўрсатилишини таъкидлади. Давлат раҳбари 29 октябрни умумхалқ мотам куни деб эълон қилди”, дейилади хабарда.
Воқеа содир бўлган пайтда Костенко конида 252 киши бўлган. 208 киши қутқарилиб, улардан 18 нафарига тиббий ёрдам кўрсатилган.
Қарағанда вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг сўнгги маълумотларига кўра, ҳозирда 22 кишининг жасади топилган, қолганлари қидирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 28 октябрь куни эрталаб Қозоғистондаги кўмир конида портлаш содир бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь