Қозоғистондаги конда портлаш содир бўлди. Қурбонлар бор
Олам
−
28 Октябрь 2023
4217Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги Костенко конида портлаш содир бўлди. Оқибатда 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Tengrinews.kz” хабар берди.
“Бугун Костенко шахтасида ёнғин содир бўлди, афсуски, 11 киши ҳалок бўлиб, 18 киши турли даражадаги оғирликдаги шифохонага етказилди. Ҳалок бўлган кончиларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдираман”, дейди Қарағанда вилояти ҳокими Ермаганбет Булекпаев.
Унинг сўзларига кўра, авария вақтида конда 252 киши бўлган, 205 нафар кончи ер юзасига чиқарилган.
“Конга келганимданоқ менинг раҳбарлигимда тезкор штаб тузилди, унинг таркибига масъул шахслар ва ҳамкасблар киритилган. Биз сиз билан бирга бўламиз ва мана шу оғир кунларда сизни қўллаб-қувватлаймиз”, дея қўшимча қилган Ермаганбет Булекпаев.
Воқеа жойида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг яқинларига ёрдам кўрсатиш учун 40 нафар қутқарувчи, 10 та техника ва 3 нафар психолог ишламоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15