Қозоғистонда Тигран Кеосаян террорчилар билан бир рўйхатга киритилди – ОАВ

Олам 6896
image

Россиялик кинорежиссёр ва телебошловчи Тигран Кеосаян Қозоғистонда террорчилар билан бир рўйхатга киритилди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.

“Кеосаян ОАВда у “исталмаган шахслар” рўйхатига киритилиши ҳақида хабар берилгандан сўнг дарҳол унга киритилган. Чегарада дарҳол унга “қизил байроқлар” қўйишди. Бу рўйхатда Кеосаяндан ташқари террорчилар ва Қозоғистонда исталмаган бошқа номақбул унсурлар бор”, деган вазият билан таниш манба.

Манбанинг тушунтиришича, Кеосаян охир-оқибат расмий даражада аввалроқ ваъда қилинганидек, Қозоғистонга кириши мумкин бўлмаган шахслар рўйхатига киритилгани амалдаги қоидаларга кўра оммага эълон қилинмаган.

“Аслида, бу жуда кенг рўйхат, у ерда асосан террорчилар ва шунга ўхшаш тоифадаги бошқа одамлар бор ва Кеосаян ҳам энди улар билан бирга. Ҳукумат расман унинг ушбу рўйхатда эканлигини айтмайди, бу нормаларда кўзда тутилмаган – расмийлар ушбу рўйхатга киритилган ҳар бир террорчини исм билан айтиб чиқмайди-ку”, деган манба.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 апрель куни Кеосаяннинг YouTube’даги каналида унинг қозоғистонликларни ношукрликда айблаб, Украинадаги аҳволдан хулоса чиқаришга чақирган ҳақоратли видеоси пайдо бўлганди. 

“Қозоқлар, биродарлар, бу қандай ношукрлик? Йигитлар, сизлар ростдан ҳам Россия қайгадир буғланиб кетди, деган қарорга келдингларми? Марсга кўчиб кетяптими? Ёки сизлар кўчиб кетяпсизларми? Мен Россия Федерацияси фуқароси Тигран Эдмондович Кеосаян шахсий фикримни айтаман. Украинага диққат билан қаранг, жиддий ўйлаб кўринг. Украинага диққат билан қаранг, жиддий ўйлаб кўринг. Ўйлайманки, бизнинг масъулларимиз ҳам муносабатлар даражасини қайта баҳолашлари, қайта кўриб чиқишлари керак. Чунки, азизларим, агар сиз шундай айёр бўлишда давом этаман ва бунинг учун ҳеч нарса бўлмайди деб ўйласангиз, адашасиз”, дейди Кеосаян таҳдиднамо тарзда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 195
Рейтинг: 3
t
×