Қозоғистонда коррупционер амалдорларнинг рўйхати тузилади
Олам
−
18:05
816Қозоғистонда коррупционер амалдорларнинг давлат реестри пайдо бўлади. Бу ҳақда “Tengrinews” хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 15 декабрь куни мамлакат парламентида “Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ва “Қозоғистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексига коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳалари кўриб чиқилган.
Қонун лойиҳалари доирасида мамлакатда коррупционер мансабдор шахсларнинг давлат реестрини жорий этиш режалаштирилган.
“Бу профилактика воситаси. Унинг асосий мақсади – жамоатчиликнинг қоралаши орқали жамиятда коррупцияга нисбатан муросасизликни шакллантиришдан иборат”, деган Коррупцияга қарши кураш агентлиги раисининг биринчи ўринбосари Улан Сарқулов.
Реестрдан чиқариш оқлов ҳукми ва қонуний кучга кирган судланганлик ҳолати олиб ташланиши асосида амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев парламент томонидан тасдиқланган наркотик моддалар ишлаб чиқарганлик ва сотганлик учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи қонунни имзолаганди. Ушбу қонунга кўра, айбдор шахсларга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.
LiveБарчаси