Қозоғистонда коронавируснинг янги штамми аниқланди
Олам
−
27 Март 2021
7142Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида коронавируснинг янгича кўриниши аниқланди. Бу ҳақда шаҳарнинг бош давлат санитария шифокори, санитария-эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи Жандарбек Бекшин маълум қилди.
Таъкидланишича, у Британия ва Жанубий Африкадаги коронавирус штаммларига хос бўлган мутациядир.
Янги штаммнинг юқумлилиги даражаси юқори экани айтилмоқда.
Қайд этилишича, аввалги асосий штамм билан таққослаганда, янги штаммларнинг юқиш даражаси 70 фоизгача юқори.
Жандарбек Бекшин аҳолини тезроқ вакцина қабул қилишга чақирган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда 289 минг киши коронавирус юқтирган. 3 217 нафар бемор вафот этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь