Қозоғистонда қўлга олинган 27 ўзбекистонлик иш жойига қайтарилди
Жамият
−
10 Июнь
5830Аввалроқ Олмаота шаҳрида Қозоғистон ваколатли идоралари томонидан ўтказилган "Нелегал" республика фавқулодда профилактика тадбири давомида 27 нафар ўзбекистонлик қўлга олинганди. Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан Қозоғистоннинг ваколатли органлари ёрдамида улар ўз иш жойига қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди.
Консулхона маълумотларига кўра, мазкур ҳолат бўйича Олмаота шаҳридаги Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан Қозоғистоннинг ваколатли органларига тегишли сўров юборилган. Олмаота полицияси билан алоқа ўрнатилиб, Бош консулхона томонидан керакли чора-тадбирлар амалга оширилган.
“Ҳозирги вақтда 27 нафар ўзбекистонлик ишчилар ўз иш жойларига қайтарилди. Улардан 4 нафарига меҳнат миграцияси соҳаси бўйича қонунчиликни бузганлиги учун суд томонидан маъмурий жавобгарлик тайинланган”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси