Қозоғистонда қўлга олинган 27 ўзбекистонлик иш жойига қайтарилди

Жамият

image

Аввалроқ Олмаота шаҳрида Қозоғистон ваколатли идоралари томонидан ўтказилган "Нелегал" республика фавқулодда профилактика тадбири давомида 27 нафар ўзбекистонлик қўлга олинганди. Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан Қозоғистоннинг ваколатли органлари ёрдамида улар ўз иш жойига қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди. 

Консулхона маълумотларига кўра, мазкур ҳолат бўйича Олмаота шаҳридаги Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан Қозоғистоннинг ваколатли органларига тегишли сўров юборилган. Олмаота полицияси билан алоқа ўрнатилиб, Бош консулхона томонидан керакли чора-тадбирлар амалга оширилган.

“Ҳозирги вақтда 27 нафар ўзбекистонлик ишчилар ўз иш жойларига қайтарилди. Улардан 4 нафарига меҳнат миграцияси соҳаси бўйича қонунчиликни бузганлиги учун суд томонидан маъмурий жавобгарлик тайинланган”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Ўзбекистон Олмаота

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made