27 нафар ўзбекистонлик Олмаотада ҳибсга олинди
3-саҳифа
−
06 Июнь
72237Олмаотада ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 27 нафар Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда “Закон” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, милиция ходимлари томонидан ўтказилган “Нелегал” тезкор-профилактика тадбири давомида Ўзбекистон фуқаролари аниқланган. 27 нафар ўзбекистонлик Қозоғистон миграция қонунчилигини бузгани учун қўлга олинган. Текширув давомида тўққиз нафар хорижлик фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган.
“Ҳозирда ҳуқуқбузарлар шаҳар ички ишлар бўлимининг қабулхонасига жойлаштирилди. Ҳар бир ҳуқуқбузарнинг шахсини ишончли аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда”, дейди Олмаота полиция департаменти миграция хизмати бошлиғи ўринбосари Геннадий Мен.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Қозоғистонда Ички ишлар ходимлари томонидан ўтказилган рейд давомида етти нафар Ўзбекистон фуқароси ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғуллангани учун мамлакатдан мажбуран чиқариб юборилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь