Қозоғистонда Ғалаба куни тантаналари ўтказилмайди
Олам
−
08 Май 2021
5935Қозоғистонда ҳар йили анъанавий равишда ўтказиладиган Ғалаба куни тантаналари мамлакатдаги оғир эпидемиологик вазият туфайли жорий йилда ўтказилмасликка қарор қилинди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда.
Давлат раҳбарининг Матбуот котиби Берик Уалининг Facebook’да ёзишича, Президент ўз ватандошларига табрик билан мурожаат қилади. Шунингдек, у фахрийларга моддий ёрдам кўрсатилганини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон пойтахти Бишкекда ҳам юзага келган кескин эпидемиологик вазият туфайли Ғалаба кунини нишонлаш бекор қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь