Қозоғистонда Ғалаба куни тантаналари ўтказилмайди
World
−
08 May 2021 7402 1 minute
Қозоғистонда ҳар йили анъанавий равишда ўтказиладиган Ғалаба куни тантаналари мамлакатдаги оғир эпидемиологик вазият туфайли жорий йилда ўтказилмасликка қарор қилинди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда.
Давлат раҳбарининг Матбуот котиби Берик Уалининг Facebook’да ёзишича, Президент ўз ватандошларига табрик билан мурожаат қилади. Шунингдек, у фахрийларга моддий ёрдам кўрсатилганини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон пойтахти Бишкекда ҳам юзага келган кескин эпидемиологик вазият туфайли Ғалаба кунини нишонлаш бекор қилинганди.
Live
All