Бишкекда Ғалаба кунини нишонлаш бекор қилинди
Олам
−
20 Апрель 2021
6270Қирғизистон пойтахти Бишкекда юзага келган кескин эпидемиологик вазият туфайли Ғалаба куни ва Шаҳар кунини нишонлаш бекор қилинди. Бу ҳақда шаҳар мэрияси Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, қарор шаҳар фавқулодда эпидемия ва эпизоотияга қарши комиссиясининг (ЧППК) йиғилишида қабул қилинган.
“Пойтахтда эпидемиологик вазият кескинлигича қолмоқда, Бишкекдаги коронавирус пандемияси даврида коронавирус инфекцияси ва пневмония билан касалланганлар сони 32 649 нафарни ташкил этди, шу жумладан 20 апрел ҳолатига 117 янги ҳолат аниқланган. Фуқароларнинг хавфсизлиги учун 29 апрель – Шаҳар куни ва 9 май – Ғалаба куни шарафига оммавий тадбирларни ўтказмаслик тўғрисида қарор қабул қилинди”, дейилади шаҳар мэрияси хабарида.
Шаҳар маъмурлари фуқаролардан қуйидаги санитария меъёрларига риоя қилишни сўрамоқда: ниқоб тақиш, шахсий гигиенага риоя қилиш, қўлларни антисептик билан тозалаш ва жамоат жойларига боришни чеклаш ва масофани сақлаш.
LiveБарчаси