Қозоғистонда 6 ёшли бола томдан йиқилиб вафот этди

3-саҳифа

image

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги турар-жой мажмуасида пластик қопламали том устига чиққан бола йиқилиб вафот этди. Бу ҳақда “Tengri Nevs” хабар берди

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 30 сентябрь куни 2017 йилда Атирау шаҳрида туғилган бола Олмаота турар-жой мажмуасидаги пластик қопламали том устига чиққан. Қуёш нури ва совуқ таъсиридан аллақачон сифатини йўқотган қоплама боланинг оғирлигини кўтара олмай синиб кетган ва 6 ёшли бола йиқилиб, воқеа жойида вафот этган. 

Ҳозирда Олмаота полицияси ва Бўстондиқ тумани ИИБ мазкур ҳодиса юзасидан мамлакат Жиноят кодексининг 140-моддаси 2-қисми (Вояга етмаганларни тарбиялаш бўйича мажбуриятларни бажармаслик) билан жиноят иши қўзғатиб, тергов ҳаракатларини давом эттирмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Татаристон Республикаси ҳудудида 1998 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Кама дарёсига чўкиб кетиб, вафот этганди. Шунингдек, Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўзбекистонлик фуқаро иккинчи қаватдан йиқилиб тушганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Жиноят кодекси Олмаота том Бўстондиқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made