Туркияда ўзбекистонлик фуқаро иккинчи қаватдан тушиб кетди
Олам
−
08 Сентябрь 2023
5195Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўзбекистонлик фуқаро иккинчи қаватдан йиқилиб тушди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ўзбекистонлик Г.Б. Истанбул шаҳрида ўзи ижарада яшаётган кўп қаватли уйнинг иккинчи қавати балконидан эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетган. Оқибатда унинг бел умуртқа соҳаси ва оёғи қаттиқ шикастланиб, шаҳардаги “Kartal Eğitim ve Araştırma Lütfü Kırdar” шифохонасида иккита жарроҳлик амалиётини бошидан кечирган.
“Бош консулхона касалхона раҳбарияти билан музокаралар ўтказиб, Ўзбекистон ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ва маҳаллий диаспора вакиллари билан ҳамкорликда молиявий жиҳатдан қийин аҳволда қолган ушбу фуқарони махсус автомашинада касалхонадан Истанбул аэропортига олиб бориш ва Истанбул–Урганч йўналишидаги рейс орқали Ўзбекистонга жўнатилишини таъминлади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Истанбул шаҳрида рўй берган отишма оқибатида бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Маълумотларга кўра, мазкур воқеа икки жиноий гуруҳ ўртасида юз берган қуролли тўқнашув вақтида содир бўлган.
LiveБарчаси