Қозоғистон йўлларида қорда қолиб кетган 450 дан ортиқ одам қутқарилди

Олам

image

Қозоғистондаги Абай вилоятининг Кўкпектин туманида қор кўчкиларида қолиб кетган автомобиль йўловчиларини эвакуация қилиш якунланди. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

“Қор кўчишидан 381 киши қутқарилди, улардан 19 нафари болалар”, дейилади хабарда.

ФВВ маълумотларига кўра, йўлда қолиб кетган одамлар йўқ, ҳамма қутқарилган ва исиниш марказларида.

Шунингдек, Еттисув вилоятидаги Сариозек-Кўктал йўлида 67 киши эвакуация қилиниб, исиниш нуқтасига олиб борилган.

Кечқурун Шарқий Қозоғистон вилоятининг Маркакўл туманидаги Қорашилик қишлоғи яқинида яна 11 киши, жумладан, 7 бола қор остида қолган. Фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари уларни эвакуация қилиб, қишлоққа кузатиб қўйган.

Қутқарувчилар бугун ҳам йўлни тозалаш ва қутқарув воситаларини ишга тушириш ишларини давом эттирмоқда.

Кўкпектин туманида эса қор кўчкиларида қолиб кетган автомобиль йўловчиларини эвакуация қилиш учун вертолётлардан фойдаланилган. Шунингдек, тўрт нафар жабрланувчи музлаб қолгани ҳақида хабар берилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 февраль куни Қозоғистоннинг Оқмола вилоятида йўлда қолиб кетган 64 нафар ўзбекистонлик йўловчилар эвакуация қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон қор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг