Қозоғистон Украинанинг янги элчисини қабул қилишдан бош тортди
Олам
−
22 Май 2023
19772Қозоғистон Украинанинг Луганск вилояти ҳарбий маъмуриятининг собиқ бошлиғи Сергей Гайдайга агреман (шахсни дипломатик ваколатхона раҳбари сифатида қабул қилишга розилик) беришдан бош тортди. Бу ҳақда “Zn.ua” хабар берди.
Қайд этилишича, қозоқ томони “юмшоқ, аммо қатъий тарзда” Украинанинг Қозоғистондаги элчиси ўрнида профессионал дипломатни кўришни исташини маълум қилган.
Маълумот учун, Украинанинг Қозоғистондаги аввалги элчиси Пётр Врублевский маҳаллий блогерлардан бирига берган интервьюсида руслар ҳақида кескин фикр билдиргандан сўнг, расмий Остонанинг норозилиги ва Россия томонининг элчини мамлакатдан чиқариб юбориш ҳақидаги қатъий талаби ортидан Қозоғистондан чиқариб юборилган эди.
Врублевский интервьюда шундай деганди:
“Биз уларни (русларни) кўпроқ қиришга ҳаракат қилмоқдамиз. Ҳозир русларни қанчалик кўп ўлдирсак, болаларимиз шунчалик кам ўлдиришлари керак бўлади".
Элчиликка маъқулланмаган Сергей Гайдай 2019 йил 25 октябрдан бошлаб Украинанинг Луганск вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари бўлган. 2023 йил 15 мартда у Зеленскийнинг фармони билан лавозимидан бўшатилган. Гайдай дипломатик иш тажрибасига эга эмас.