Қозоғистон Президенти Ўзбекистонда қандай кутиб олинди?
Бу қизиқ
−
15 Апрель 2019
11707Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 14 апрель куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати Қозоғистон Президентининг қандай кутиб олингани тасвирланган лавҳаларни эълон қилди. Унда олий мартабали меҳмон юксак даражада қарши олингани, 10 дан ортиқ мотоцикл ва 20 дан ортиқ автомобиллардан иборат кортеж Қозоғистон Президентини манзилга элтганини кўриш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаевни Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.
Давлат ташрифининг асосий тадбирлари бугун, 15 апрель куни Кўксаройда бўлиб ўтади. Тор ва кенгайтирилган таркибдаги музокараларда икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилиниши, қатор муҳим икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Президентлар Ўзбекистонда Қозоғистон йилининг расмий очилиш маросимида ҳам иштирок этади.