Қозоғистон Парламенти Сенати раиси Ўзбекистонга келади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Жорий йил 3–4 июнь кунлари Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати Раиси Маулен Ашимбаевнинг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева ва Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоиловнинг Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаев билан учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган.

Шунингдек, ташриф доирасида “Мустақиллик ва эзгулик” монументига гул қўйиш, Темурийлар тарихи давлат музейи, “Ҳазрати Имом”, Шайх Хованди Тоҳур мажмуалари, “Қалдирғочбий” мақбараси, Технопаркка ташриф буюриш, оммавий ахборот воситалари учун матбуот анжуманлари ўтказиш ҳам назарда тутилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сенат Норбоева

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг