“Қозоғистон гўзали – 2000” танлови иштирокчиси уйидан ўлик ҳолда топилди

Маданият-санъат

image

Кеча, 28 ноябрь куни Москвадаги “Ой” театрининг 37 ёшли актрисаси Наталья Семаго (Стешенко) ўз уйида ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда “Экспресс К” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, уни фарзанди ҳушсиз ҳолда кўрган ва қўшниларни ёрдамга чақирган. Улар эса тез ёрдамга қўнғироқ қилади. Аммо шифокорлар етиб келганида унинг жони узилган эди. 

Дастлабки хулосаларга кўра, қотиллик аломатлари мавжуд эмас. 

Театр расмий сайтида, Наталья ажойиб ижодкор бўлиш баробарида меҳрибон, самимий ва саховатли инсон бўлгани эътироф этилган.

Маълумот ўрнида, Наталья Семаго 1984 йилнинг 3 декабрь куни Қозоғистоннинг Павлодар шаҳрида туғилган. У мусиқа ва математикага ихтисослашган мактабни тамомлаган ва “Қозоғистон гўзали – 2000” танловида иштирок этган.

Наталья Семаго “Бутунроссия давлат кинематография институти”да ўқиган ва 2006 йилда “Ой” театри труппасига қабул қилинган. Актриса 2005 йилда “Алданган рафиқалар лигаси” ва 2012 йилда “Инспектор Купер” сериалларида суратга тушган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Қозоғистон гўзали Наталья Семаго

Баҳолаганлар

713

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг