Қозоғистондан 40 нафар ўзбекистонлик чиқариб юборилди (видео)
3-саҳифа
−
12:16 1793 2 дақиқа
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридан миграция тартибини бузган 40 нафар Ўзбекистон фуқароси мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилди. Бу ҳақда Олмаота полиция департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, улар махсус рейс автобуслари орқали Қозоғистон-Ўзбекистон давлат чегарасигача барча хавфсизлик талабларига риоя қилинган ҳолда етказилган.
“Биз шаҳарда чет эллик фуқароларнинг миграция қонунчилигига риоя қилишини ва қонуний яшаш тартибини назорат қилиб борамиз. Тартибни бузган фуқаролар қонунчиликка мувофиқ мамлакат ҳудудидан чиқарилади. Бизнинг вазифамиз – ҳуқуқий тартибни таъминлаш, шаҳар аҳолиси хавфсизлигини ҳимоя қилиш ва Қозоғистонда бўлган барча шахсларнинг қонунларга бўйсунишини таъминлаш”, дейди Олмаота Миграция хизмати бошқармаси бошлиғи Эркин Омонтоев.
Шунингдек, хабарда айтилишича, ҳар бир шахс ҳужжатлари расмийлаштирилган ҳолда ва чегарагача хавфсиз транспорт назорати билан мамлакатдан чиқариш юборилган.
Маълумот учун, Қозоғистонда 2026 йил бошидан буён 20 662 нафар миграция қонунчилигини бузган шахс аниқланиб, маъмурий чора кўрилган. Шу билан бирга, 235 нафар чет эллик Қозоғистондан чиқариб юборилган. Қонуний яшаш тартибини бузган 982 нафар хорижлик фуқаро жавобгарликка тортилган.
Бундан ташқари, хорижликларнинг Қозоғистонда қонуний яшашини таъминламагани сабабли 269 нафар масъул шахс ҳамда ишчи кучини жалб қилиш қоидаларини бузгани учун 201 нафар иш берувчи жавобгарликка тортилган.
Эслатиб ўтамиз, аввороқ Қозоғистондан иммиграция қонунчилигини бузгани учун 2600 дан ортиқ чет эл фуқароси депортация қилинганди.
Live
Барчаси