Қозоғистон бензин ва дизель экспортини ҳам тақиқлади

Олам

image

Қозоғистон темирйўл орқали бензин ҳамда дизель ёнилғисини экспорт қилишга тақиқ жорий этди. Бу ҳақда тегишли буйруққа таяниб, “Nur.kz” хабар берди.

Қайд этилишича, Қозоғистон Энергетика вазирлиги, Миллий хавфсизлик қўмитаси, Молия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги мамлакат ички бозорида ёқилғи танқислигини олдини олиш мақсадида бензин ва дизель ёқилғисини экспорт қилишни тақиқлаш бўйича қўшма буйруқ чиқарган.

Унга кўра:

  • Темирйўл орқали бензин ва дизель ёқилғисини олиб чиқиш тақиқланади;
  • Фақат тасдиқланган етказиб бериш режаларига мувофиқ бензин экспорт қилишга рухсат берилади;
  • Табиий офатлар, авариялар ёки фалокатларнинг оқибатларини бартараф этиш учун кўрсатилаётган гуманитар ёрдам доирасида нефть маҳсулотларини олиб чиқишга рухсат берилади.

Мазкур чеклов жорий йил 1 февралдан 29 мартгача амал қилади.

Олдинроқ, 2024 йил 29 сентябрдан бошлаб автомобиль транспорти орқали бензин ва дизель ёқилғисини олиб чиқишга тақиқ жорий этилганди. Фақат автомобиллар бакларидаги ёнилғини чиқаришга рухсат бор. Ушбу чеклов жорий йил март ойи охиригача давом этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йил 28 январдан бошлаб Қозоғистон ҳудудидан учинчи давлатларга картошка олиб чиқишга тақиқ жорий этилгани хабар қилинганди. Чеклов Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатларига татбиқ этилмайди, яъни ушбу мамлакатларга экспорт давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон экспорт бензин дизель

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг