Қозоғистон бензин ва дизель экспортига қўйилган тақиқни узайтирди
Олам
−
28 Август
2773Қозоғистон автомобиль йўллари орқали мамлакатдан бензин, дизель ёқилғиси ва нефть маҳсулотларининг айрим турларини олиб чиқишга қўйилган тақиқни узайтирмоқда. Бундай қарор Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Серик Жумангарин раислигида ташқи савдо сиёсати ва халқаро иқтисодий ташкилотларда иштирок этиш бўйича идоралараро комиссия йиғилиши якунлари бўйича қабул қилинди.
Қайд этилишича, йиғилишда бир қатор хомашё маҳсулотларига экспорт божхона тўловларини жорий этиш бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилган. Қозоғистон Молия вазирлиги мамлакатда қайта ишлаш ва корхоналарни хомашё билан таъминлашни кўпайтириш бўйича мажбурият белгилашни таклиф қилган. Таклифлар янги Солиқ кодексини ҳисобга олган ҳолда соҳа давлат органлари томонидан “Атамекен” миллий тадбиркорлар палатаси ва бирлашмалари билан биргаликда якунланишига қарор қилинган.
Маълумот учун, нефть маҳсулотларини экспорт қилишга аввалги тақиқ 29 мартда сентябрь охиригача жорий қилинган эди. Бунгача ҳам Қозоғистон мамлакат ичида ёқилғи тақчиллигини олдини олиш мақсадида автомобиль йўллари орқали бензин, дизель ёқилғиси ва бошқа нефть маҳсулотларини олиб чиқиш тақиқини бир неча бор узайтирган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда шакар экспортига тақиқ қўйилган эди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь