Қотил йўллар. 2021 йилда қанча одам ЙТҲлар қурбони бўлди?
Жамият
−
17 Февраль 2022
48832021 йил Ўзбекистонда жами 10 001 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган, бунинг натижасида 2 426 нафар одам ҳалок бўлган. Бундан ташқари, 9 230 нафар фуқаро жароҳатланган. Бу ҳақда Ички Ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Статистикага кўра, йўл-транспорт ҳодисасининг содир этилиши бўйича Фарғона вилояти етакчилик қилмоқда. Ҳудудлар бўйича содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларининг сони қуйидагича:
• Андижон вилояти-848 та;
• Бухоро вилояти-436 та;
• Фарғона вилояти-1 469 та;
• Жиззах вилояти-321 та;
• Хоразм вилояти-342 та;
• Наманган вилояти-1 082 та;
• Навоий вилояти-329 та;
• Қашқадарё вилояти-552 та;
• Қорақалпоғистон республикаси-506 та;
• Самарқанд вилояти-1129 та;
• Сирдарё вилояти-202 та;
• Сурхондарё вилояти-376 та;
• Тошкент вилояти-1336 та.
Аввалроқ, ҳайдовчиликка ўқитиш ва гувоҳнома бериш бўйича янги тизим яратилиши режалаштирилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Бунинг асосий сабабларидан бири Ўзбекистонда йўл-транспорт ҳодисаларининг 75 фоизини 35 ёшгача бўлганлар содир этганидир.
LiveБарчаси