Қоракўлда яна битта ихтисослаштирилган мактаб очилди
Жамият
−
13 Июль 2019
4174Жорий йилнинг 12 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Қоракўл тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати ташкил этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида смаълум қилинди.
Қарорга мувофиқ, мазкур мактаб-интернатга ўқувчилар 5-синфдан 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб қабул қилинади.
Мактаб-интернатнинг асосий вазифаси олимпия ва миллий спорт турлари бўйича спорт захираларини, терма жамоаларга юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаш ҳисобланади.
Мактаб-интернат Қоракўл туманидаги Бухоро вилояти болалар-ўсмирлар футбол академиясининг бўш бино ва иншоотларига жойлаштирилади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15