Қорақалпоғистонлик ёшлар учун алоҳида қабул квоталари жорий этилади

Жамият

image

Қорақалпоғистонлик ёшларга олий таълим муассасаларига кириш учун 7 мингга яқин алоҳида квота ажратилади. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессиясида республика парламенти раиси номзодининг таклифидан келиб чиқиб, шундай кўрсатма берди.

Президент мутасаддиларга:

•    Қорақалпоғистондаги ёш тадбиркорларга  7 йилгача муддатга имтиёзли шартларда ссудалар ажратишни йўлга қўйиш;

•    бўш турган давлат объектларида ёшлар ва хотин-қизларни хорижий тиллар ва IТ соҳасига ўқитиш курсларини ташкил этиш имкониятини яратиш, ушбу объектларни тадбиркорларга 5 йилгача бепул фойдаланишга бериш;

•    Қўнғирот, Нукус ва Чимбой туманларида 4 та “Ишга марҳамат” моно-марказларини ташкил этиш;

•    фақат Қорақалпоғистонлик ёшлар учун мамлакатимиздаги барча олийгоҳларга алоҳида 6,5 мингта қабул квоталари жорий этиш;

•    Қорақалпоғистондаги эҳтиёждан келиб чиқиб, экология, қишлоқ хўжалиги, ирригация, қурилиш соҳаларида таянч докторантурада қўшимча кадрлар тайёрлашни йўлга қўйишга топшириқ берди.

Маълумот учун, Президент мазку йиғилишда қорақалпоқ тадбиркорлари учун фойда солиғини 15 фоиздан 7,5 фоизга камайтиришга ҳам кўрсатма берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

112

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг