Қорақалпоғистонга Адлия вазири тайинланди
Жамият
−
29 Август 2023 7415 1 дақиқа
Элмурод Эргашович Турсунов Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
У бунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Элмурод Турсунов 1983 йил 5 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида туғилган. 2006 йили Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган. У меҳнат фаолиятини 1-сон давлат нотариал идораси архивариуси лавозимидан бошлаган. 2007-2012 йиллар давомида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимида катта маслаҳатчи, етакчи маслаҳатчи, бош маслаҳатчи лавозимларида ишлаган.
2012-2018 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўлими бошлиғи, 2018-2019 йилларда Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Давлат хизматлари марказлари фаолияти устидан назорат қилиш бўлими бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь