Қорақалпоғистондаги воқеаларда қанча ҳуқуқ-тартибот органи ходими қурбон бўлгани айтилди
Жамият
−
04 Июль 2022
39064Аввалроқ, жорий йилнинг 1-2 июль кунлари Қорақалпоғистон Республикасида содир бўлган оммавий тартибсизликлар давомида 18 киши қурбон бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони, генерал-майор – Қорақалпоғистонда Фавқулодда ҳолат режими коменданти Рустам Жўраевнинг маълум қилишича, тартибсизликлар давомида қурбон бўлганларнинг 4 нафари ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари.
“14 нафар фуқаро тартибсизликлар содир бўлган жойда турли жароҳатлар олиб вафот этган. Шулардан 13 нафари алкоголь ва гиёҳванд моддалар таъсирида бўлгани аниқланган. Вафот этганлар қаторида хизмат бурчини бажарган 4 нафар ҳарбий хизматчи ҳам бор”, дейди Жўраев.
Унинг қайд этишича, тергов ҳаракатлари давом этмоқда, кейинроқ батафсил маълумот берилади.
Эслатиб ўтамиз, оммавий тартибсизлик натижасида 243 нафар фуқаро шифохоналарга мурожаат қилган. Уларнинг 149 нафарига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, муолажаларини уйда давом эттиришларига рухсат берилган. Ҳозирда шифохоналарда жами 94 нафар бемор даволанмоқда. Жароҳатланганлар орасида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳам бор.
LiveБарчаси