Қорақалпоғистонда станцияда турган вагон ёниб кетди
3-саҳифа
−
04 Август 2021
4376Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистонда станцияда турган вагон ёниб кетгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берди.
Қайд этилишича, бугун 4 август куни соат 13:29 да Қорақалпоғистон Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Қораўзак тумани “Қораўзак” стансиясида турган вагонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Унга асосан 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:30 да воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 14:40 да ўраб олиниб, 14:58 да тўлиқ бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча 3 август куни Самарқанд вилоятида Captiva русумли автомобиль ёниб кетди. Қолаверса, жорий йилнинг июль ойида ҳам юқоридагига ўхшаш бир неча ҳолатлар кузатилди.
Жумладан, Тошкентнинг Олмазор туманида ичида 8 нафар йўловчиси бўлган “ГАЗель” юк машинаси ёниб кетди. Ёнғин авж олишидан аввал “ГАЗель”даги йўловчилар зудлик билан туширилган. Шунингдек, “Қамчиқ” довонида Nexia русумли автомобиль ёниб кетди. Ушбу автомобилда ҳам йўловчилар бўлган. Улар ўз вақтида автомобиль салонини тарк этган.
LiveБарчаси