Самарқандда Captiva ёниб кетди

3-саҳифа

image

Бугун, 3 август куни Самарқанд вилоятида Captiva русумли автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди

Дастлабки маълумотларга кўра, соат 16:20 ларда Самарқанд шаҳрининг Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган 4-оилавий поликлиника автотураргоҳида тўхтаб турган Captiva’нинг двигатель қисмида ёнғин юзага келган. 

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ушбу ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Автомобилга зарар етган.

Хабарга кўра, мазкур ҳодиса юзасидан ҳудудий ФВБ ва ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида ҳам юқоридагига ўхшаш бир неча ҳолатлар кузатилди. Жумладан, Тошкентнинг Олмазор туманида ичида 8 нафар йўловчиси бўлган “ГАЗель” юк машинаси ёниб кетди. Ёнғин авж олишидан аввал “ГАЗель”даги йўловчилар зудлик билан туширилган. Шунингдек, “Қамчиқ” довонида Nexia русумли автомобиль ёниб кетди. Ушбу автомобилда ҳам йўловчилар бўлган. Улар ўз вақтида автомобиль салонини тарк этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

203

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг