Қорақалпоғистонда Lacetti каналга тушиб кетиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
01 Ноябрь
4682Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманида Lacetti каналга тушиб кетди. Ҳодиса оқибатида 3 нафар йўловчи ҳалок бўлган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса 29 октябрь куни соат 02:20 атрофида содир бўлган. Ҳайдовчи маст ҳолатда Lacetti русумли автомашинани бошқариб бораётиб, йўл четидаги каналга тушиб кетган.
ЙТҲ оқибатида автомобилнинг орқа қисмида ўтирган икки нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Бир нафар йўловчи шифохонада вафот этган. Ҳалок бўлганларнинг икки нафари 22 ёш, бир нафари эса 21 ёш бўлган.
Тирик қолган ҳайдовчи ва яна икки йўловчига бош мия, кўкрак қафаси қисилиши, сувда чўкиш каби ташхислар қўйилган.
Ҳалокат беш метр кенгликдаги ички тупроқ йўлда содир бўлган. Ушбу йўл ёритиш қурилмалари билан жиҳозланмаган ва йўл белгилари ўрнатилмаган.
Юз берган воқеа юзасидан Беруний туман ИИБ тергов бўлинмаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида Lacetti ҳайдовчиси йўл-транспорт ҳодисаси содир этиши оқибатида икки пиёда вафот этган эди.
LiveБарчаси