Тошкентда ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ва икки пиёда вафот этди (видео)
3-саҳифа
−
22 Октябрь
7454Бугун, 22 октябрь куни Тошкент шаҳрида Lacetti ҳайдовчиси йўл-транспорт ҳодисаси содир этиши оқибатида икки пиёда вафот этди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳолат соат 06:20 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида содир бўлган. Ҳайдовчи 1985 йилда туғилган С.К. Lacetti русумли автомашинасини бошқариб келаётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган 2 нафар пиёда 1953 йилда туғилган С.К. ва 1960 йилда туғилган К.С.ларни уриб юбориши ва руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахт поясига тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ва пиёдалар олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилояти Фурқат туманида Cobalt ва Damas иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисасида икки киши вафот этганди. Cobalt ҳайдовчиси атрофни туман қоплаган бўлишига қарамай, қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланган. Бу вақтда рўпарадан келаётган Damas уни пайқамай қолгани ортидан йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
LiveБарчаси