Қорақалпоғистонда ИИБ бошлиғи ўринбосари пора билан ушланди

3-саҳифа

image

Қорақалпоғистонда ИИБ бошлиғи ўринбосари пора олаётган пайтда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши хабар берди.

Билдирилишича, мансаб ваколатидан фойдаланган ҳолда фуқарога тегишли сирни фош қилиб, уни жавобгар қилмоқчи бўлган ИИБ мансабдори товламачалик йўли билан фуқародан Iphone 15 Pro Мах талаб қилган.

Ариза берувчининг сўзларига кўра, ушбу мансабдор Қўнғирот туман ИИБ бошлиғи ўринбосари, жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи, маёр унвонига эга ИИО ходими бўлган.

Мансабдорнинг гапларидан қўрқиб кетган жабрланувчи фуқаро ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармасига мурожаат қилиб, ёрдам сўраган.

Мурожаатга асосан олиб борилган тадбирда мансабдор фуқародан талаб қилинган телефонни олаётган вақтида қўлга олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ прокурор, терговчи ва адвокат пора билан қўлга тушгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

пора Қорақалпоғистон ИИБ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made