Қорақалпоғистонда 2222 литр дизелни ўмармоқчи бўлганлар қўлга тушди
3-саҳифа
−
26 Сентябрь
2612Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида 2 222 литр дизель ёқилғисини талон-торож қилинишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Қўнғирот тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “T.N.B.” МЧЖнинг Қўнғирот филиали цех мудири З.М. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, ўзининг моддий жавобгарлигида бўлган 2 222 литр дизель ёқилғисини ҳеч қандай ҳужжатсиз филиалга тегишли ёқилғи ташувчи автомашинасида “K.Sh.” МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасига ўтказиш мақсадида олиб келган вақтида ушланиб, 2222 литр дизель ёқилғиси ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар ҳудудларида дизель ёнилғисини сотаётган шахслар ушланган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь