Қорақалпоғистонда 15 киши коронавирусдан тўлиқ тузалди
Жамият
−
22 Апрель 2020
6040Бугун, 22 апрель куни Қорақалпоғистон юқумли касалликлар шифохонасидан 15 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар соғайиб чиқди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Соғайганларнинг 2 нафари Тошкент шаҳридан, 13 нафари Қорақалпоғистондан (11 нафари Нукус шаҳридан бўлса, Қўнғирот ва Мўйноқ туманидан 1 нафардан) бўлиб, барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали юқтириб олишган. Беморларнинг 6 нафари эркак, 9 нафари аёл бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 63 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2019 йил туғилган. Самарали даволаш муолажалари туфайли бугунги кунда лаборатория текширувлари уларнинг дарддан бутунлай фориғ бўлганини кўрсатди.
Ҳозирга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 372 нафарга етди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача вирус юқтирганлар 1692 нафарга етди. Бугунгача беморларнинг 6 нафари вафот этган.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси