Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Раиси қайта сайланди

Жамият

image

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг биринчи сессиясида Омонбой Тлеубаевич Ўринбоев Жўқорғи Кенгес Раиси этиб сайланди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 30 октябрь куни эълон қилинган сайлов натижаларига кўра, депутатлар таркиби 63 фоизга янгиланган. Кун тартибида Жўқорғи Кенгесдаги сиёсий партиялар фракцияларини рўйхатга олиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилган. Депутатлар бу бўйича тегишли қарор қабул қилган.

Бундан сўнг Раисни сайлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилган. Оқсоқоллар кенгашининг мажлиси ўтказилиб, унда Жўқорғи Кенгес Раиси лавозимига 57-сонли “Бердақ” сайлов округидан депутат Омонбой Тлеубаевич Ўринбоев номзоди тавсия этилган. Яширин овоз бериш йўли билан у ушбу лавозимга қайта сайланди.

Фарҳод Эрманов эса Вазирлар Кенгаши Раиси лавозимига тайинланди.

Маълумот учун, Омонбой Ўринбоев 2002 йилда Ички ишлар вазирлиги академиясини, 2004 йилда академиянинг магистратура босқичини тамомлаган. Шунингдек, 2011 йилда Стратегик таҳлил ва истиқболларини белгилаш олий мактабида таҳсил олган. 2022 йил 26 августдан буён ушбу лавозимда фаолият юритмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Самарқанд, Хоразм, Навоий, Жиззах, Бухоро ва Тошкент вилоятлари ҳокимлари ҳам лавозимларига тасдиқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Раиси Омонбой Тлеубаевич Ўринбоев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг