Зойир Мирзаев ҳам лавозимига тасдиқланди
Жамият
−
06 Ноябрь
6330Бугун, 6 ноябрь куни Зойир Тоирович Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессиясида вилоят Ҳудудий сайлов комиссияси раиси Улуғбек Тўхтаевнинг жорий йил 27 октябрь куни бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.
Сессияда халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, вилоят Кенгашининг регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
Маслаҳатлашувда Президент томонидан Тошкент вилояти ҳокими лавозимига Зойир Мирзаев номзоди кўрсатилганлиги билдирилди. Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг қарори билан Мирзаев Зойир Тоировични Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқлади.
Шунингдек, депутат Сайёра Мавлоновна Файзиева Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши раиси этиб сайланди.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Самарқанд, Хоразм, Навоий, Жиззах ва Бухоро вилоятлари ҳокимлари ҳам лавозимларига тасдиқланганди.
LiveБарчаси